Главная > ҲУҚУҚШУНОС МАСЛАҲАТИ > Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) рўйхати тасдиқланди

Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) рўйхати тасдиқланди



Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) рўйхати тасдиқланди

Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-249, 30.03.2018 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати тасдиқланди.

Нархларни давлат томонидан тартибга солиш (тарифларни) ўрнатиш, мазкур рўйхатдан ташқари:
табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга);

Президентнинг қарорларида нархлари тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан ҳам амалга оширилади.
Шунингдек қарор билан тасдиқланган низомда монопол юқори ва монопол паст нархларнинг аниқланиши тартиби белгиланди.
Huquqiy axborot
Вернуться назад