Главная > ҲУҚУҚШУНОС МАСЛАҲАТИ > Ички ишлар ходимининг мажбуриятлари

Ички ишлар ходимининг мажбуриятлари



Ички ишлар ходимининг мажбуриятлари

Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида:
ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши;
фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;
мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;
фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.
Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.
["Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддаси]


huquqiy axborot хизмати

Вернуться назад