Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Дорихона очмоқчимисиз? Асосий талаблар билан танишинг
25-02-2020 21:15 0 645 Рейтинг0 Чоп этиш

Дорихона очмоқчимисиз? Асосий талаблар билан танишинг

Дорихона очмоқчимисиз? Асосий талаблар билан танишинг

Дорихоналарни очиш учун талабгор, биринчи навбатда, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш лицензиясини олиш учун Давлат хизматлари марказига ёки my.gov.uz портали орқали мурожаат этиши керак деб ёзмоқда Hudud 24.uz нашри.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

лицензия бериш тўғрисида ариза; йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган маълумотлар.
Қанча тўлов қилинади?
Дорихона очиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим (ҳар бир аптека филиали учун алоҳида йиғим) ундирилади.

Ягона портал орқали мурожаат этилганда, талабгорлар томонидан йиғим суммасининг 90 фоизи тўланади, яъни 10 фоизлик чегирма мавжуд.

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилиниши лозим.

Ариза келиб тушганидан сўнг икки кун ичида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ходимлари жойига чиқиб ўрганиш ўтказади. Бунда, ваколатли идора ўрганиш ўтказувчи шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари, ўрганиш ўтказиш санаси ва вақти ҳақида Давлат хизматлари марказини ёзма равишда хабардор қилади ва марказ ходими ушбу маълумотларни талабгорга етказади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномада лицензия банк ҳисоб рақами реквизитлари ва лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлаш муддатлари кўрсатилади ва талабгор белгиланган муддат ичида давлат божини тўлаши шарт.

Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги хабарномада рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатиллиши керак.

Таҳлилларга кўра, лицензия беришни рад этиш сабабларининг энг кўп учрайдиган турлари қуйидагилар:
Дорихона биноларининг минимал зарур таркиби ва майдони тўлиқ ташкил этилмаганлиги;
Савдо зали ташкил қилинмаганлиги ҳамда витриналар мавжуд эмаслиги;
Тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонасида (термолябил воситалар учун) совиткич мавжуд эмаслиги;
Овқатланиш, махсус кийим, шахсий буюмларни сақлаш учун қўшимча хона ташкил этилмаганлиги ва жиҳозланмаганлиги;
Дорихона (филиаллар) дезинфекциялар ишларини профилактикасини ўтказиш учун кўчма кварц лампалар билан таъминланмаганлиги;
Ёз кунлари офтобга қараб жойлашган ойна ва витриналар,офтобдан ҳимояланадиган мосламалар (жалюзи, маркиз ва ш.к.) мавжуд эмаслиги.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун моддий-техника базага, бинога (хонага) қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги ПФ–5930-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”сида 2020 йил 1 сентябрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигига ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграция қилиш вазифаси юклатилган.

Ҳозирги кунда мазкур хизматни кўрсатиш жараёнида Давлат хизматлари марказлари ходими талабгорга тегишли бўлган маълумотларни қўлда киритади.

Ахборот тизими яратилиб, давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграция қилинганидан сўнг, талабгорга тааллуқли маълумотлар автоматик тарзда аризадаги тегишли бўлимларга юклаб олиниши натижасида хизматни кўрсатиш учун сарфланадиган вақт қисқаради.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар