Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳужжатларда “суюнчи пули” деган тушунча мавжуд эмас
12-12-2019 13:54 0 583 Рейтинг0 Чоп этиш

Ҳужжатларда “суюнчи пули” деган тушунча мавжуд эмас

Ҳужжатларда “суюнчи пули” деган тушунча мавжуд эмас

Маълумки, бола туғилганда суюнчи пули берилади деган қарашлар мавжуд.
Аслида амалдаги қонун ҳужжатларида “суюнчи пули” деган тушунча мавжуд эмас. Аммо бу бола туғилганда давлат томонидан бериладиган бир марталик нафақанинг халқ орасидаги кенг тарқалган номидир. Бу хақида УзА хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда рўйхатдан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, бола туғилганда бериладиган нафақа ота-онадан бирига ёки унинг ўрнини босадиган шахсга асосий иш ёки ўқув жойи бўйича бир маротаба тўланади.

Боланинг онаси ишламайдиган ва ўқимайдиган ҳолларда, нафақа боланинг ишлайдиган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқийдиган отаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга тўланади.

Ишламайдиган ва ўқимайдиган ота-оналарга бола туғилганда нафақа бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади. Айни вақтда унинг миқдори қонун ҳужжатлари билан бола туғилган санада белгиланган пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 2 бараварини (446 минг сўм) ташкил этади. Икки ва ундан кўп бола туғилганда ёки фарзандликка олинганда нафақа ҳар бир болага шунча миқдордан тўланади.

Адлия вазирлигида 2015 йил 5 март кунида рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага кўра, ишламайдиган шахсларга — уларнинг яшаш жойлари бўйича Халқ банки филиали махсус кассаси ёки уларнинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.

Шуни қайд этиш лозимки, бола туғилганда бериладиган нафақадан даромад солиғи олинмайди.

Нафақа олиш учун қуйидаги ҳужжатлар иш (ўқиш) жойига ёки Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига топширилиши лозим:

Ариза берувчининг паспорти нусхаси;

ФҲДЁ органлари томонидан берилган боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, йўқотилган тақдирда – дубликатини;

ФҲДЁ органлари томонидан берилган боланинг туғилганлиги ҳақидаги маълумотномани, маълумотнома йўқотилган тақдирда - дубликатини.
Ушбу ҳужжатлар тегишли ариза билан бола туғилган кундан бошлаб
6 ой ичида тақдим этилиши зарур. Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлаш тўғрисидаги аризалар Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларида юритилган махсус китобга рўйхатга олинади.

Бола туғилганда бериладиган нафақа иш (ўқиш) жойидан тўланганда одатда ходимнинг иш ҳақига қўшиб тўланади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда ҳарбийларга бармоқ излари асосида қурол олиш учун дастур яратилди

Фарғонада «Камаз» 4 та «Нексия» билан тўқнашди: бир киши қурбон бўлди

Ёшлар туризм клуби ташкил этилади

Тиббиётга мисли кўрилмаган маблағни ажратилди. Натижа эса...

expo
Боглиш маколалар