Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Битта тўлов билан бир нечта транспорт ёки транспорт туридан фойдаланиш имконияти пайдо бўлиши кутилмоқда
26-11-2019 10:56 0 569 Рейтинг1 Чоп этиш

Битта тўлов билан бир нечта транспорт ёки транспорт туридан фойдаланиш имконияти пайдо бўлиши кутилмоқда

Битта тўлов билан бир нечта транспорт ёки транспорт туридан фойдаланиш имконияти пайдо бўлиши кутилмоқда

Йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади. Бу хақида Хуқуқ тарғибот ижтимоий телеграм канали маълум қилмоқда.

“Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (948-сон, 25.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш босқичма-босқич:

Тошкент шаҳрида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва «Тошкент метрополитени» УКнинг айрим йўналишларида кўрсатилган йўловчи ташиш хизматлари учун — 2020 йил 1 январдан бошлаб;
- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида йўловчи ташиш хизматлари учун — 2020 йил 1 августдан бошлаб;
- Республиканинг барча ҳудудида йўловчи ташиш хизматлари учун — 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.

Алоҳида фуқаролар тоифалари учун имтиёзли транспорт карталарини шахсийлаштириш ва карта таннархи бўйича сотиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи юридик шахсларнинг автоматлаштирилган тизимга уланиши йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тендер (танлов) бўйича битимларда акс эттирилади.

Қарорга кўра, автоматлаштирилган тизим учун тарифларни белгилаш тартиби ишлаб чиқилади.

Унда, битта тўлов билан бир нечта транспорт ёки транспорт туридан фойдаланиш имконияти, йўналишдаги вақт ҳамда масофадан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган тариф режаларини жорий этиш каби масалалар назарда тутилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар