Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пойтахтимизда «English Law Day in Tashkent» ҳалқаро форум бўлиб ўтмоқда
17-10-2019 16:42 0 608 Рейтинг0 Чоп этиш

Пойтахтимизда «English Law Day in Tashkent» ҳалқаро форум бўлиб ўтмоқда

Пойтахтимизда «English Law Day in Tashkent» ҳалқаро форум бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 17—18 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида юристлар, вазирликлар ва идоралар мутахассислари, инглиз ҳуқуқи соҳасидаги миллий ва хорижий экспертлари жам бўлади. Пойтахтимизда «English Law Day in Tashkent» («Тошкентда инглиз ҳуқуқи») халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг фармони билан Адлия вазирлигига «Навоий» ЭИЗ» ҳудудида иш юритишда инглиз тилидан фойдаланиб, инглиз стандартлари, тамойиллари ва нормалари асосида «Навоий» ЭИЗ» иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишни назарда тутувчи алоҳида ҳуқуқий режим ўрнатиш бўйича таклифлар киритиш вазифаси топширилган эди.

Пойтахтимизда «English Law Day in Tashkent» ҳалқаро форум бўлиб ўтмоқда

Биринчи кун «English Law Day in Tashkent» мавзусидаги халқаро конференция форматда бўлиб ўтади. Унда инглиз ҳуқуқидаги сўнгги ўзгаришлар, хусусан, инглиз ҳуқуқини халқаро арбитраж билан қўшилиши ва сингдирилиши бўйича иш юритишда қўллаш масалалари муҳокама қилинади. Тадбир Англия ва Уэльс юристлар жамияти (The Law Society of England and Wales) ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Пойтахтимизда «English Law Day in Tashkent» ҳалқаро форум бўлиб ўтмоқда

Иккинчи кун Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда инглиз ҳуқуқи нормаларини жорий этиш истиқболлари” мавзуидаги халқаро конференция форматида ўтказилади. Анжуман иштирокчилари континентал ҳуқуққа эга мамлакатларда инглиз ҳуқуқини жорий этишнинг долзарб масалалари, хусусан бу соҳада хорижий мамлакатлар тажрибаси ва Ўзбекистон истиқболларини муҳокама қиладилар.
Иштирокчиларни ўз ҳудудларида инглиз ҳуқуқидан фойдаланувчи мамлакатлар тажрибаси билан Гросс,МФЦА бошқаруви маслаҳатчиси Игорь Рогов, МФЦА Суди аппаратининг регистратори ва раҳбари Кристофер Кэмпбелл-Холт, «Norton Rose Fulbright» халқаро юридик фирмасининг катта юристи Саймон Кох каби экспертлар ва ҳуқуқшунослар ҳамда Буюк Британия юридик доира вакиллари жалб қилинган.

Маълумот учун: Қозоғистон, ХХР, БАА, Сингапур ва бошқа мамлакатларда инглиз ҳуқуқидан фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилган. Жорий йилнинг июнь ойида Адлия вазирлиги делегацияси Қозоғистонга ташрифи доирасида «Астана» Халқаро молия марказининг инглиз ҳуқуқини тадбиқ этишга доир тажрибасини ўрганди. Ташриф якуни бўйича ушбу тизимни «Навоий» ЭИЗ» ҳудудида жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланди.

Пойтахтимизда «English Law Day in Tashkent» ҳалқаро форум бўлиб ўтмоқда

Пойтахтимизда «English Law Day in Tashkent» ҳалқаро форум бўлиб ўтмоқда

Бундан ташқари, адлия вазири Р. Давлетовнинг 2019 йил 25—28 июнь кунлари Лондон шаҳрига ташрифи доирасида ҳам Буюк Британиянинг тегишли ташкилотлари билан қатор учрашувлар ташкил этилган эди. Уларда Ўзбекистон раҳбарининг республикамиз ҳудудида инглиз ҳуқуқини жорий этишга доир ташаббуси муҳокама қилинган эди.
Британия вакиллари мазкур масалани ўрганишда эксперт ёрдамини кўрсатишга тайёр эканини билдирган. Ўзбекистонда инглиз ҳуқуқини жорий этиш истиқболларини муҳокама қилиш бўйича конференция ташкил этишга келишиб олинган.

Адлия вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар