Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқанд вилоят суди биносида очиқ суд бўлиб ўтди.
05-09-2019 10:55 0 477 Рейтинг0 Чоп этиш

Самарқанд вилоят суди биносида очиқ суд бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоят суди биносида очиқ суд бўлиб ўтди.

4 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди биносида судланувчилар Ғолиб Ташанов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, оилали, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Жаҳонгир Усмонов (1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, оилали, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Шамшиддин Эсонбоев (1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, уйланмаган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) ва Хабибулло Нурманов (1996 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, уйланмаган, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланди.

Мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Икром Муслимов раислигида ҳамда судьялар О. Арабов ва Э. Эргашевдан иборат суд таркибида кўрилмоқда.

Тергов якунига кўра, судланувчилар 2019 йил 14 майдан 15 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Чимқўрғон” МФЙ “Чимқўрғон” қишлоғида яшаб келган А. Халбаевнинг уйига ғайриқонуний равишда киришиб, хужум қилиб А. Халбаевни, унинг турмуш ўртоғи З. Халбаевани, фарзандлари Ж. Исломов, вояга етмаган А. Исломов ва О. Исломовларни қасддан ўлдиришган ҳамда 22 млн. сўм, 100 АҚШ доллари ва 600 минг сўмлик “Samsung” русумли уяли алоқа телефонини босқинчилик йўли билан талон-торож қилишган. Шундан сўнг, судланувчилар содир этган жиноятларини яшириш мақсадида А. Халбаев ва унинг оила аъзоларининг мурдаларини кўрпаларга ўрашиб, уй ҳовлисида турган “Дамас” русумли автомашинага жойлаштириб Қўшработ туманидаги “Олтин майдон” фермер хўжалиги ҳудудидаги адирга автомашинани бошқариб боришиб, ташлаб кетишган.

Бундан ташқари, Ғ. Ташанов 2018 йилнинг баҳорида ўзи истиқомат қилиб келган уйнинг томорқасида ўсиб чиққан тақиқланган “кўкнор” ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб, 2018 йил ноябрь ойида қуруқ ҳолдаги умумий соф вазни 49,94 грамм бўлган “кўкнор” гиёҳвандлик воситасини Ж. Усмоновга қонунга хилоф равишда ўтказган бўлса, Ж. Усмонов ушбу гиёҳвандлик воситасини ўз уйида ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаб келган.

Судланувчилар Ғ. Ташанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 164-моддаси (босқинчилик), 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш), 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) да; Ж. Усмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 164-моддаси (босқинчилик), 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) ва 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) да; Ш. Эсонбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 164-моддаси (босқинчилик) ва 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) да; Х. Нурманов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 164-моддаси (босқинчилик) ва 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.
Суд жараёни давом этмоқда.


Азиз Обидов,
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
раҳбари вазифасини бажарувчи
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар