Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сиз солиқ ҳақида нималарни биласиз?
09-08-2019 12:15 0 1474 Рейтинг1 Чоп этиш

Сиз солиқ ҳақида нималарни биласиз?

Сиз солиқ ҳақида нималарни биласиз?

Тошкент вилоятида фаолият юритаётган солиқ тизими ходимлари ташаббуси билан вилоятнинг Бўстонлиқ туманидаги “Баркамол” оромгоҳида ҳордиқ чиқараётган ёшлар учун “Сиз солиқ ҳақида нималарни биласиз” номли викторина ўтказилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг солиқлар хақидаги билимларини ошириш, ўқувчилар ўртасида солиқ маданиятини шакиллантириш ҳамда уларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган.

Сиз солиқ ҳақида нималарни биласиз?

Тадбирни кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун байрамона безатилган оромгоҳ биносида ушбу масканда фаолият юритган тўгараклар кўргазмаси, ўқувчиларни соғломлаштириш жараёнлари тасвирланган суратлар, жорий йилда қилинган ишларни акс эттирувчи стендлар жойлаштирилди.

Танлов учта номинация бўйича ўтказилиб, унда 107 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

1- шарт саҳна кўриниши бўлиб, бунда оромгоҳда ҳордиқ чиқараётган ёшлар ўзларининг тизимга оид мавзуларда актёрлик қобилиятини намойиш қилдилар. Ушбу шартда Шахзода Ҳакимова, Лазиза Маматханова, Фарзона Сайфуллаева, Нодира Абдурашидова ҳамда Ойбек Исроилжоновлар фаол иштирок этдилар.

2-шарт савол-жавоб шарти бўлиб, бунда ўқувчиларнинг солиқ соҳасидаги билимлари синовдан ўтказилди. Савол-жавобда Лазизбек Холбаев, Ҳикоятхон Хасанова, Диёр Пармоновларнинг фаол иштироки таҳсинга лойиқ.

3-шарт асфальтга расм чизиш шарти бўлиб, унда ўқувчилар бахтиёр болалик суратларини тасвирладилар. Бу шартда ғолибликни Достонбек Ортиқбоев ва Мўътабар Исроиловалар қўлга киритдилар.

Тадбир сўнгида 3 та номинациялар бўйича ғолибларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

expo
Боглиш маколалар