Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Янги ўзгариш: хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга доир ҳужжат тасдиқланди
22-05-2019 13:10 0 738 Рейтинг1 Чоп этиш

Янги ўзгариш: хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга доир ҳужжат тасдиқланди

Янги ўзгариш: хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга доир ҳужжат тасдиқланди

Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда 16 ёшдан катталар ва 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун янги анкета шакллари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди.

Паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Амалдаги ариза-анкетанинг шакли 16 та бандни ўз ичига олган 4 варақдан иборат бўлиб, унда кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларнинг аксарияти тегишли идораларнинг маълумотлар базалари орқали идоралараро маълумот алмашиш йўли билан аниқланиши мумкин.

Янги анкета шакли 1 варақда ва унда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар 11 та банддан (16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун 9 та банддан) иборат бўлиб, тегишли катакларни тўлдириш орқали шакллантириладиган тарзда тайёрланди.

Олдинги ариза-анкета шаклидан қуйидагилар чиқариб ташланди:

- аризачининг яқин қариндошлари, жумладан, ота-онаси, болалари,

- агар ўзаро никоҳда болалари бўлган бўлса, собиқ турмуш ўртоғи ҳақидаги маълумотлар;

- аризачига суд томонидан қўйилган, ижро этилмаган мажбуриятлари мавжудлиги, судда фуқаролик даъвоси кўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

- аризачининг хорижга чиқишдан мақсади (қайси давлатга ва мақсади), унга нисбатан жиноят иш қўзгатилганлиги ҳақидаги маълумотлар;

Тошкентда фуқаролар паспорт алмаштириши учун қулайликлар яратилди
- ариза-анкета шаклининг корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши ҳақидаги талаб;

- аризачи сўнги 2 йил мобайнида қачон ва қайси хорижий давлатларда бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар;

- аризачи хорижий давлатларнинг қонунларига риоя қилмагани учун шу давлатнинг хуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари томонидан маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

- аризачининг сўнгги 5 йилдаги меҳнат фаолияти ҳақида меҳнат дафтарчасидан кўчирма талаб қилиш.

Мазкур анкета, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (маълумотларни йиғиш пункти)нинг масъул ходими томонидан шакллантирилиб, анкета берган шахсга таништирилади ҳамда у томонидан имзоланади.

Маълумотларни йиғиш пунктининг масъул ходими томонидан анкетада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро цирк санъати фестивалида ўзбекистонлик цирк усталари иккинчи ўринни эгаллади

Автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритилди

Хоразм вилоятида амалга оширилаётган қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Сайёр қабул: Мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

expo
Боглиш маколалар