Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Солиқ маданиятини оширишнинг бугунги аҳволи қандай?
08-04-2019 14:14 0 544 Рейтинг0 Чоп этиш

Солиқ маданиятини оширишнинг бугунги аҳволи қандай?

 Солиқ маданиятини оширишнинг бугунги аҳволи қандай?

Солиқ органларининг матбуот хизматлари олдига қўйилаётган долзарб вазифалар, ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги уларнинг роли, тизимдаги янгиликларнинг ёритилиши ва фуқароларда солиқ маданиятини оширишнинг бугунги аҳволи қандай?

Айнан шу каби масалалар Давлат солиқ қўмитаси томонидан вилоят солиқ бошқармалари масъул ходимлари учун ташкил этилган семинар-тренингда муҳокама этилди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев матбуот хизмати олдига қўйилаётган мақсад ва вазифаларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Матбуот хизмати ходимлари томонидан солиқ соҳасида юз бераётган воқеаларни тезкорлик билан ёритилиши фуқаролар манфаатдорлигига хизмат қилиб, уларнинг мурожаатлари билан доимий равишда иш олиб бориш ва солиқ тўловчиларни ташвишга солаётган муаммоларнинг ҳал қилинаётганини аниқ мисоллар асосида ифодалаш зарурлиги қайд этилди.

Семинар-тренинг давомида Давлат солиқ қўмитаси раиси вилоят солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг матбуот хизматлари фаолиятини таҳлил қилиб, кадрлар малакасини ошириш, замон талабларига мос юқори сифатли контентни тайёрлаш учун моддий-техник базани янгилашга кўрсатма берди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*