Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тадбиркорларга энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача микрокредит берилади
29-10-2018 11:03 0 676 Рейтинг1 Чоп этиш

Тадбиркорларга энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача микрокредит берилади

Тадбиркорларга энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача микрокредит берилади

Ҳукумат қарори билан “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу хақида хуқуқ тарғибот ижтимоий канали маълум қилмоқда.

Эндиликда микрокредитлар тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш (кенгайтириш), шу жумладан ишлаб чиқаришни технологик жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун замонавий технологик ускуналар ва техникалар сотиб олишга, шунингдек айланма маблағларни тўлдиришга берилади.

Микрокредитлар тадбиркорликни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига (шу жумладан, микрофирмалар, кичик корхоналарга), деҳқон ва фермер хўжаликларига 24 ойгача муддат билан энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда берилади. Илгари бу миқдор 500 бараварни ташкил этган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар