Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тадбиркорларга қўшимча божхона имтиёзлари берилди
17-10-2018 11:29 0 463 Рейтинг0 Чоп этиш

Тадбиркорларга қўшимча божхона имтиёзлари берилди

Тадбиркорларга қўшимча божхона имтиёзлари берилди

Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар тадбиркорлик субъектлари томонидан олиб кириладиган қуйидаги турдаги товарлар 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди дея хабар қилмоқда Хуқуқ тарғибот ижтимоий канали.

туяқушлар;
бирламчи шаклдаги этилен полимерлари.

Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзгартиришларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакиллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йил 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлашитурувчи йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*