Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Энди, банклар микроқарз беради. Энди, айрим лицензиялар муддати чекланмайди. Энди, айрим фаолят турига лицензия олиш талаб этилмайди
04-10-2018 13:11 0 727 Рейтинг1 Чоп этиш

Энди, банклар микроқарз беради. Энди, айрим лицензиялар муддати чекланмайди. Энди, айрим фаолят турига лицензия олиш талаб этилмайди

Энди, банклар микроқарз беради. Энди, айрим лицензиялар муддати чекланмайди. Энди, айрим фаолят турига лицензия олиш талаб этилмайди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди деб хабар қилмоқда Хуқуқ тарғибот канали.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, банклар эндиликда микроқарз бериш банк операциясини амалга оширадиган бўлди.

Эндиликда лицензия талаб этадиган фаолият турлари учун лицензиянинг амал қилиши муддати чекланмаган ҳолда берилади. Қонунчиликда лицензиянинг муддати чекланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим.

Шунингдек, киритилган ўзгартишларга кўра аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш, аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш учун лицензия олиш талаб этилмайди.

Микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш тақиқланади.

Эндидликда божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома талаб этилмайди.

Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналар товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга олиб чиқиш учун товарни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини ваколатли орган билан келишиш, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслиги ҳақида ваколатли органнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинди.

Бундан ташқари божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати бекор қилинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Кичик одамларни, катта юрак эшиклари қоқилди

Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида, савдо-иқтисодий, транспорт,инновация,божхона, ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди

Тошкент вилоятида тадбиркорларнинг 52,1 млрд сўмлик солиқ қарзидан воз кечилди

Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте