Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 1 декабиргача газ баллон ўрнатилган йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари хатловдан ўтказилади
24-09-2018 16:45 0 653 Рейтинг1 Чоп этиш

1 декабиргача газ баллон ўрнатилган йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари хатловдан ўтказилади

1 декабиргача газ баллон ўрнатилган йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари хатловдан ўтказилади

Газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, шунингдек, табиий газда ишлайдиган марказлаштирилган қозонхоналардан бехатар фойдаланишга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди деб хабар қилмоқда Хуқуқий ахборот ижтимоий канали.

Қарорда таъкидланишича, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларининг сони 670 тага етди ва автотранспорт воситаларининг 50 фоиздан ортиғи муқобил ёқилғи сифатида сиқилган табиий газдан фойдаланмоқда.

Шу билан бирга, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларида газ баллонларини тўлдиришда, газ баллони ускуналарининг бириккан жойлари зичлиги ва ишончлилигини даврий синовдан ўтказишда, шунингдек, эскирган газ баллонларидан фойдаланиш оқибатида белгиланган талаб ва тартибларни бузиш ҳолатлари учрамоқда.

Бу каби қоидабузарликлар инсонлар ҳаёти ва саломатлигига зарар етказадиган ва кўпинча ўлим билан тугайдиган бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, 2018 йил 18 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Когон туманида “Исузу” йўловчи автобусида ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланган.

Қозонхона ускуналаридан фойдаланиш ишончлилигини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларни табиий газ билан таъминлаш тизими замонавий талабларга жавоб бермайди, энергия таъминоти ва энергия самарадорлиги масалаларига етарлича эътибор қаратилмаяпти.

Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларини, шунингдек, табиий газда ишлайдиган марказлаштирилган қозонхоналарни хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини оширишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ газ баллонлари билан жиҳозланган ва йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт воситалари (таксилар)ни 2018 йил 1 декабргача, жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари ҳамда ташкилотларнинг газ баллонлари билан жиҳозланган ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида ва юкларни ташишда фойдаланиладиган махсус техникаси – техник кўрикни ўтказишнинг белгиланган муддатларида хатловдан ўтказилиши белгиланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*