Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтмасдан ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқда
23-08-2018 12:54 0 378 Рейтинг1 Чоп этиш

Транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтмасдан ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқда

Транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтмасдан ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” ги Қарорига мувофиқ транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланган:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўринидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчиси учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
ДЙҲХХ органларида рўйҳатдан ўтказилган кундан бошлаб, улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари.

а) Кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги, биринчи марта 1 март, 30 июнда, иккинчи марта1сентябрь 31 октябрда ўтказилади.
Транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтмасдан ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқда

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март 30 июнда ўтказилади.
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь 31 августда ўтказилади.
Шундай бўлсада, айрим транспорт воситалари эгалари томонидан номаълум сабабларга кўра, транспорт воситасини мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўз навбатида, мажбурий техник кўрикдан ўтмасдан ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МжТКнинг 125-модда, 3-қисми билан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан қолган транспорт воситаларига аниқлик киритиш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар давомида 100 дан ортиқ транспорт воситалари хонадонларда эҳтиёт қисмлар етишмаслиги сабабли ёки фойдаланиш учун умуман яроқсиз ҳолда турганлиги аниқланиб, мулк эгаларига бу турдаги транспорт воситаларини белгиланган тартибда ДЙҲХХ рўйхатидан ўчириш лозимлиги тушунтирилиб, тегишли таклифлар берилмоқда.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Эслатиб ўтамиз, бу борадаги тадбирлар вилоят ҳудудида давом эттирилмоқда.
Тошкент вилояти ИИБ ЙХХБ
Матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

АҚШ сенати Ўзбекистоннинг янги элчисини тасдиқлади

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте