Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Uzcard харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш функциясини ишга туширди
19-07-2018 16:17 0 749 Рейтинг1 Чоп этиш

Uzcard харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш функциясини ишга туширди

Uzcard харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш функциясини ишга туширди

Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари томонидан кўп хусусиятли “Халқаро тўлов тизими” номли дастурий таъминот ўрнатилган барча Uzcard POS-терминалларида “Транзакцияни бекор қилиш” қўшимча функцияси фаоллаштирилди. Ушбу функция терминалда амалга оширилган хато транзакцияларни ҳамда истеъмолчи истагига биноан, маҳсулотни тўлов пунктига қайтариш учун тўловни бекор қилишда ишлатилати. POS-терминалларда Uzcard картаси орқали кун бўйлаб амалга оширилган транзакциялар ҳисоби юритилгунича барча транзакцияларни бекор қилиш имкони мавжуд дея хабар қилмоқда hordiq.uz

Тўлов пуктлари эгалари учун маълумот:

– ушбу дастурий таъминотни Uzcard POS-терминалларига ўрнатиш учун Сизга ҳизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилинг;

– “Халқаро тўлов тизими” дастури бир неча дақиқаларда ўрнатилади;

– янги функционалнинг қўлланмаси билан танишиб чиқиш ўринли;

– “Транзакцияни бекор қилиш” операциясини Uzcard карталари орқали тўлов амалга оширилган куни давомида (яъни, бир кун ичида) амалга ошириш мумкин;

– “Транзакцияни бекор қилиш” операциясини халқаро пластик карталари орқали тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 16:00 гача амалга ошириш мумкин;

– “Транзакцияни бекор қилиш” операциясини Uzcard ва халқаро пластик карталари учун “Ҳисоб-китобни текшириш” функцияси амалга оширилгунича қўллаш имкони мавжуд;

– баҳсли вазиятларда Сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилишингиз ўринли.

Янги амалиёт Uzcard карта эгалари учун бир қатор қулайликларни намоён қилади:

– транзакцияга тегишли чек тақдим қилинганида Uzcard, UnionPay ва MasterCard пластик карталари орқали амалга оширилган тўловларни бекор қилиш имкони;

– транзакцияга тегишли чек тақдим қилинганида Uzcard, UnionPay ва MasterCard пластик карталари орқали амалга оширилган тўловларни бекор қила олиш имкони.

Таъкидлаш жоизки, “Халқаро тўлов тизими” дастурий таъминотини қўллаб-қувватловчи барча POS-терминаллар UnionPay ва MasterCard тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи пластик карталарига Uzcard карталари қатори хизмат кўрсатади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

16 ноябрь бутун дунёда Халқаро бағрикенглик куни сифатида белгиланган

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропортини кўздан кечирди

Тадбиркор аёл

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте