Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Махсус тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 2018 йил 1 августдан бошлаб имтиёзлар берилибди
13-06-2018 09:44 0 147 Рейтинг1 Чоп этиш

Махсус тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 2018 йил 1 августдан бошлаб имтиёзлар берилибди

Махсус тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 2018 йил 1 августдан бошлаб имтиёзлар берилибди

Аввал хабар берганимиздек Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди бу хақида Адля Вазирлиги Хуқуқ тарғибот ижтимоий канали ёзмоқда.

Қарорга мувофиқ қуйидаги шахсларга 2018 йил 1 августдан бошлаб имтиёзлар ва преференциялар берилди.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари (йиллик тушумининг 30 фоизини шу хизматлардан келиши керак).

Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видеоматериаллар яратувчи тадбиркорлик субъектлари (йиллик тушумининг 20 фоизини шу хизматлардан келиши керак).

Қўл остида ишлаётган ходимларининг (меҳнат шартномаси асосида) камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар; 16 ёшга тўлмаган болалари ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз она (ота); жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахслар; одам савдоси қурбонлари; ўқишни тугатганига 3 йил бўлмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари; “Меҳрибонлик” уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъектлари.

Ушбу тоифага қуйидаги имтиёзлар берилиб давлат мулки объектларини “ноль” қийматда сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдоларида битим тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи ва давлат мулки объекти учун ижара тўловини энг кам ижара тўлови ставкасини 50 фоизи миқдорида тўлаш келтирилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*