Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш юзасидан тезкор хабар юбориш имкони яратилади
22-05-2018 12:05 0 296 Рейтинг1 Чоп этиш

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш юзасидан тезкор хабар юбориш имкони яратилади

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш юзасидан тезкор хабар юбориш имкони яратилади

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ 2018 йил 1 августдан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудлар тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида бириктириб берилади ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш электрон аукцион йўли билан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади, жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари оммавий шартномалар асосида кўрсатилади.

Ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш бўйича танлов ўтказилмаган деб топилган ҳолларда, тегишли ҳудудлар “Тоза ҳудуд” ДУК ёки “Махсустранс” ДУКга бириктириб берилади деб ёзмоқда Адля Вазирлиги Ҳуқуқ тарғибод ижтимоий канали.

2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар тақиқланади, полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини товарлар нархига қўшиш, ўз таннархидан паст нархларда сотиш, қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш Ўзбекистон ҳудудига полимер плёнкали пакетларни (ТИФ ТН бўйича 3923 21000 0, 3923 29 100 0, 3923 29 000 кодли) олиб кириш.

2023 йил 1 январгача бўлган муддатга қуйидагилар солиқлар ва йиғималардан озод қилиниб чиқиндилар билан боғлиқ соҳада фаолият юритаётган ташкилотлар сотиб оладиган, мамлакатда ишлаб чиқарилган янги махсус автотранспорт воситаларини рўйхатга олишда Республика йўл жамғармасига тўланадиган йиғимлардан “Тоза ҳудуд” ДУК ва “Махсустранс” ДУК ер солиғи ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан товарларни қадоқлаш ва жойлаш-ўраш учун биологик чирийдиган полимер материалларни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун олиб кирилган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар божхона тўловларидан.

Бундан ташқари қарорга мувофиқ 2018 йил 1 сентябрга қадар мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус веб-портал яратилади ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизими жорий қилинади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда барча учун беш кунлик иш ҳафтасини белгилаш таклиф этилмоқда

Канадада гиёҳванд моддаларни сотиш қонунийлаштирилди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси допинг истеъмол қилгани учун 2 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбек адабиётини дунёга машҳур этиш йўлидаги тўсиқлар олинадими?

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте