Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Судланганликни қандай олиб ташлаш мумкин?
27-04-2018 10:43 0 983 Рейтинг1 Чоп этиш

Судланганликни қандай олиб ташлаш мумкин?

Судланганликни қандай олиб ташлаш мумкин?

Судланганлик тушунчаси қандай ҳолларга нисбатан қўлланади?

Кўпчилик бирор ишга кириши, ўқиши ёки бошқа ҳолларда судланганлик ҳолати, судланганлик муддати, судланганликнинг олиб ташланиши ҳақида тўлиқ маълумот олишга қизиқади.

Қонун ҳужжатларидаги бу борадаги аниқ маълумотлар асосида судланганлик тушунчаси билан танишиб чиқиш мумкин. Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида бу ҳақда хабар берилди.

Судланганлик нима?
Судланганлик - шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолат.

Шахс қачон судланган деб ҳисобланади?

Фақатгина жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.

Судланганлик ҳолати қачон тугайди?

Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:
шартли ҳукм қилинганларга нисбатан - синов муддати тугаган кундан бошлаб;
мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин - икки йил ўтгач;
беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин - тўрт йил ўтгач;
беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин - етти йил ўтгач;
ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин - ўн йил ўтгач.
Судланганлик ҳолатининг тугаш муддати ўтмасдан туриб олиб ташлаш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Бунинг учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилиши керак:

шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлиши керак;
юқорида саналган муддатларнинг камида ярми ўтган бўлиши керак;
жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи судга судланганликни олиб ташлаш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилиши керак.

Судланганлик афв этиш ёки амнистия акти асосида ҳам олиб ташланиши мумкин.

Судланганликни олиб ташлаш тўгрисидаги илтимоснома қаердаги судга берилади?

Қоида тариқасида, ушбу илтимоснома судланган шахс яшаб турган туман (шаҳар) да жойлашган жиноят ишлари бўйича судга берилади ва шу суднинг судьяси судланганликни олиб ташлаш масаласини ҳал қилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

expo
Боглиш маколалар