Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қариндошларингиз орасида судланганлар бор экан деган баҳоналар билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди
19-04-2018 16:20 0 724 Рейтинг2 Чоп этиш

Қариндошларингиз орасида судланганлар бор экан деган баҳоналар билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди

Қариндошларингиз орасида судланганлар бор экан деган баҳоналар билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-476, 18.04.2018 й.) имзоланди деб хабар қилмоқда insonvaqonun.uz нашри.

Қонун билан Меҳнат кодексининг 78-моддасига қўшимча киритилиб, шахснинг муқаддам судланганлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ёҳуд яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмасликни таъқиқловчи норма ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликда шахсни яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилиши тартиблари аниқ белгиланмаганлиги, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётганлиги муносабати билан ишлаб чиқилган эди.

Масалан, биргина 2016 йилда Адлия вазирлигига фуқаролардан яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилиш рад этилганлигидан норози бўлиб 33 та мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур норма бугундан кучга кирди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

Ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади, мингдан ортиқ тадбиркорлар имкониятига эга бўлади. Президент қарори....

expo
Боглиш маколалар