Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Адлия вазирлигини янги расмий сайтини олти муҳим жиҳатлари
13-04-2018 19:29 0 590 Рейтинг1 Чоп этиш

Адлия вазирлигини янги расмий сайтини олти муҳим жиҳатлари

Адлия вазирлигини янги расмий сайтини олти муҳим жиҳатлари

Адлия вазирлиги тубдан янгиланган расмий веб-сайтини ишга тушириб, янги сайт ўзбек ва рус тилларида бўлиб, ундаги маълумот ва материаллар ҳажми илгариги сайтга нисбатан ўн бараварга ортди ва дизайн жиҳатдан ҳам мутлақо янги кўриниш олди.
Сайтнинг тузилмаси ҳам кескин кенгайиб, қўшимча 4 та янги бўлим ва ўнлаб саҳифалар билан тўлдирилди.

Янги сайт давлат органларининг сайтига қўйиладиган асосий талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиб, қуйидаги муҳим жиҳатларни қамраб олди:

биринчидан – интерактив давлат хизматлари билан боғлиқ маълумотлар, жумладан республикадаги барча давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ органлари, давлат хизматлари марказлари, адвокатлик тузилмалари, адвокатлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхати, манзили ва бошқа зарур маълумотлар сайтга тўлиқ жойлаштирилди ҳамда ушбу маълумотларни тез ва осон излаб топиш имкониятлари яратиб берилди;

иккинчидан ‒ кўрсатиладиган давлат хизматларини шаффоф ва қонуний бўлишини таъминлаш мақсадида, сайтда баъзи методик воситалар ўрнатилди. Жумладан, эндиликда, сайтдаги “Нотариус калькулятори” орқали фуқаролар нотариус хизматлари учун қанча тўлов тўлаши кераклигини осон ҳисоблаб олиш имконига эга бўлди;

учинчидан – нотариал идоралар, ФҲДЁ органлари ва давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар турлари ва ушбу хизматлар учун тўловларнинг миқдори ҳақидаги маълумотлар инфографикалар асосида жойлаштирилди;

тўртинчидан ‒ сайтга “Коррупцияга қарши курашиш” бўлими киритилиб, унда адлия органларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти ва ривожланиш тенденциялари ёритиб борилади, шунингдек фуқаролар эса,
адлия органлари тизимида бўлаётган қонун бузилишлари ва коррупцияга доир хабарларни ушбу бўлимда қолдириш имконига эга бўлди;

бешинчидан – фуқаролар сайтда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида қисқа ва тезкор маълумотлар, ҳуқуқий тушунтиришлар олиши мумкин. Муайян қонун ҳужжати билан батафсил танишмоқчи бўлган фойдаланувчилар учун “Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “Lex.uz”га тўғридан-тўғри ўтиш бўйича ҳавола келтирилди;

олтинчидан ‒ веб-сайт орқали вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги “Адлия билан мулоқот” саҳифаси, “Ҳуқуқий ахборот” канали ва интернетдаги бошқа манзилларига ҳаволалар келтирилди.

Бундан ташқари, янги веб-сайт махсус имкониятларга ҳам эга бўлиб, унда имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайлик тақдим этувчи функциялар ва сайтнинг мобил версияси ўрин олган.

Веб-сайтнинг “Медиатека” бўлимида фото ва видеоматериаллар (информацион теледастурлар, ижтимоий роликлар ва ҳоказо) бериб борилади.

Ҳозирда веб-сайтнинг инглиз, француз, хитой ва бошқа чет тилларидаги талқини, шунингдек болаларга мўлжалланган “Болалар учун” саҳифаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Веб-сайтдаги маълумотлар матн, инфографика ва фойдаланувчилар учун қулай бошқа услубларда берилади.
Адлия вазирлигининг янгиланган сайтига марҳамат!
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар