Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш ҳолатларига бефарқ бўлманг
10-04-2018 16:15 0 442 Рейтинг1 Чоп этиш

Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш ҳолатларига бефарқ бўлманг

Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш ҳолатларига бефарқ бўлманг

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 187-моддасига кўра алкоголь маҳсулотини:
иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида;
бошқа жамоат жойларида (тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) истеъмол қилиш — энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш - энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ пиво ҳам алкоголь маҳсулот ҳисобланади (алкогольсиз пиводан ташқари).

❗️Бундай ҳуқуқбузарликка дуч келганингизда ички ишлар органларига қўнғироқ қилишингиз мумкин!
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, ички ишлар органлари жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойга, ҳодиса жойига дарҳол етиб келиши, ғайриқонуний қилмишларга чек қўйиши, фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатларини, ҳодиса ҳолатларини ҳужжатлаштириши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, ҳодиса изларининг сақланишини таъминлаши шарт.

Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш ҳолатларига бефарқ бўлманг, ҳуқубузарликлар профилактикасига ўз ҳиссангизни қўшинг!
huquqiy ahborot hizmati
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*