Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бошланишига анча пул керак!
08-02-2018 14:43 0 649 Рейтинг1 Чоп этиш

Бошланишига анча пул керак!

Бошланишига анча пул керак!

Мен ателье очмоқчи эдим шунга бошланишига анча пул керак экан. Менда эса ҳозир маблағ йўқ бирон бир имтиёзлар борми олдиндан раҳмат.

Ҳукумат томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ, кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини етарли даражада таъминлаш имконини берадиган имтиёзли шартлар асосида қуйидагилар учун микрокредитлар ажратилади:
тикув машиналари, матолар ва бошқа сарф материаллари, косибчилик фаолияти учун инвентарлар, маиший, компьютер ва бошқа техникалар, шунингдек, меҳнат билан бандликни таъминловчи бошқа асбоб-ускуналар харид қилиш;

шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик-иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари, парранда сотиб олиш, оғилхона ва товуқхона қуриш, боғдорчилик инвентарлари ва асбоблари харид қилиш) мақсадлари учун ажратилади.

Микрокредитлар банклар томонидан қарз олувчиларга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади. Микрокредит қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Микрокредит олиш учун қарз олувчи томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ариза;
шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш мақсадлари учун микрокредит сўралган ҳолларда қарз олувчида томорқа участкаси мавжудлиги кўрсатилган ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотнома;

микрокредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат, яъни қуйидаги таъминот турларидан бири — мол-мулк гарови; тижорат банки, суғурта компанияси кафолати; учинчи шахс кафиллиги; қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги.
Ижтимоий тармоқ хабаридан олинди
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

expo
Боглиш маколалар