Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйиладими?
31-01-2018 12:01 1 970 Рейтинг1 Чоп этиш

Гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйиладими?

Гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйиладими?

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳайдовчидан фақатгина айрим ҳуқуқбузарликлар учун олиб қўйилиши мумкин.
Гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйиладими?


Ушбу масала Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ҳамда Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (Адлия вазирлиги томонидан 05.07.2011й. 2240-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) билан тартибга солинган.

Кодекснинг 290-моддаси ва Йўриқноманинг 17-бандига кўра, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо назарда тутилган бўлса, унда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйилади.
Гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйиладими?


Демак, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо назарда тутилган бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга мувофиқ, қуйидаги ҳуқуқбузарликлар худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин:
-транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчининг телефондан фойдаланиши;
-транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш;
- транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш;
- йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиш, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган ҳуқуқбузарликни содир этиш;
-тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериш;
мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш;
-белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориш;
-темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш деб ёзади Huquqiy ahborot hizmati
Шарҳлар

Ассалому алайкум, ушбу маколани ижодкорлари!
Сизларга катта Рахмат!
Республикамизнинг аҳлининг ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини оширишда ўз ҳиссаларингни қўшаётганликларингиз учун.

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар