Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизими жорий этилади
29-01-2018 12:23 0 663 Рейтинг0 Чоп этиш

Шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизими жорий этилади

Шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизими жорий этилади

Ўзбекистонда шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизими жорий этилади. Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги каналида хабар берилишича, давлат дастурига асосан бу борада тегишли қонун ҳужжати қабул қилиниши лозим деб хабар берди kun.uz

Қонун ҳужжатида:

тиббиёт ходимлари йўл қўйган хатолар ҳақида жабрланган шахсларга маълумот бериш, уларни ҳисобга олиш ва хатоларнинг олдини олиш тизимини яратиш;
ҳар бир тиббиёт муассасасида беморларнинг шифокор касбий хатосидан хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий эксперт гуруҳларини ташкил этиш;

хатосини ўз вақтида ва ихтиёрий тан олган, етказилган зарарни қоплаган тиббиёт ходимини айрим салбий оқибатлардан озод этиш;
тиббиёт ходимларининг хатоси оқибатида етказилган зарар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига хабар қилиш, уларни кўриб чиқиш ва хизмат текширувини ўтказиш тартиби;

бирламчи тиббий ҳужжатларни, жумладан рецептни электрон шаклда тўлдиришни (қўлёзма усулидан тўлиқ воз кечган ҳолда) жорий этиш ва уни тегишли дорихонадаги маълумотлар базасига жойлаштиришни таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич амалга киритиш назарда тутилади.

Бу борадаги тегишли ҳужжат 30 март кунига қадар ишлаб чиқилиши лозим.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар