Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жисмоний ёки юридик шахсларга бериладиган SIM-карталар сони чекланади
27-06-2017 20:23 0 560 Рейтинг0 Чоп этиш

Жисмоний ёки юридик шахсларга бериладиган SIM-карталар сони чекланади

Жисмоний ёки юридик шахсларга бериладиган SIM-карталар сони чекланади

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари" янги таҳрирдаги лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси порталида умумий муҳокамага қўйилган.

Янги қоидалар талабларига кўра, мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси фақат абонент — жисмоний шахс шахсан бўлганда ва у томонидан паспортнинг асл нусхаси (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) тақдим этилганда ёки унинг вакили шахсан иштирок этганда ва у томонидан паспортнинг асл нусхаси (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома тақдим этилганда тузилади.

Шунингдек, лойиҳага асосан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш оператор билан бирга, янги иштирокчи — дилер татбиқ этиш кўзда тутилмоқда. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузишдан олдин оператор (ёки дилер) ушбу абонент билан илгари тузилган амалдаги шартномаларнинг мавжудлигини маълумотлар базаси билан солиштиради.

Янги қоидаларнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, операторнинг бешта ва ундан ортиқ рақамларига эга бўлган абонент – жисмоний шахс билан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш фақат операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида амалга оширилади. Юридик шахс билан эса шартномани тузиш учун ушбу миқдордаги рақамларга эҳтиёжни ёзма равишда асослаб берилганда ва операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида амалга ошириш мумкин бўлади.

Лойиҳада қуйидаги янги тушунчалар киритиш таклиф қилинган: мобиль алоқа тармоғи операторининг дилери, ўзини-ўзи обрўсизлантирган дилер, лицензиянинг амал қилиш зонаси, пассив абонент, хизмат кўрсатиш пункти, дилернинг хизмат кўрсатиш пункти, шлюз (тармоқлараро интерфейс), GSM шлюз, IP шлюз.

Барча фуқаролар ушбу қоидалар лойиҳаси бўйича ўз таклифларини Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси порталида тақдим этиши мумкин. 2017 йил 1 июл куни ушбу норматив-ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилиш жараёни якунланади.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

expo
Боглиш маколалар