Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда Япония визасини олиш учун ариза бериш тартиби соддалаштирилди
19-06-2017 12:05 0 588 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда Япония визасини олиш учун ариза бериш тартиби соддалаштирилди

Ўзбекистонда Япония визасини олиш учун ариза бериш тартиби соддалаштирилди

Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга бўлган шахслар томонидан Японияга қисқа муддатли виза (90 кундан ошмаган муддатга) олиш учун ариза бериш тартиби соддалаштирилди. Япония томони Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини бу ҳақда расман хабардор қилди.

Соддалаштирилган тартиб қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) ишбилармонлик мақсадлари билан боғлиқ бўлган, маданият ва интеллектуал меҳнат арборлари учун сафар қилиш соҳаларини кенгайтириш. Фуқаро айни шу виза билан Японияга қайта ташриф буюрганда, ундан туристик мақсадларда ҳамда қариндош ва танишларини зиёрат қилиш мақсадларида фойдаланиши мумкин;

2) давлат ташкилотлари, Япония фонд бозорларида рўйхатга олинган ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган компаниялар ходимларига ҳамда Японияга аввал ҳам ташриф буюрган аризачиларнинг кўп марталик қисқа муддатли визалари амал қилиш муддатини уч йилдан беш йилга узайтириш;

3) бир марталик қисқа муддатли виза олиш учун ариза билан мурожаат қилинганда кафолатлаш тизимини бекор қилиш.

Керакли ҳужжатлар рўйхати ва ариза билан мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги тўлиқ маълумотни Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси веб-сайтидан олиш мумкин.
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*