Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Газ таъминотидаги жиддий муаммолар
10-06-2017 07:50 0 676 Рейтинг2 Чоп этиш

Газ таъминотидаги жиддий муаммолар

Газ таъминотидаги жиддий муаммолар

Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига 2017 йилнинг ўтган 5 ойи давомида фуқаролардан истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилаётганлиги тўғрисида жами 267 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг асосий қисми (83,9 фоизи, яъни 224 таси) коммунал соҳа бўйича бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 164 таси (73,2 фоизи ёки умумий аризаларнинг 61,4 фоизи) табиий газ таъминоти соҳасида юзага келаётган муаммолар хусусидадир. Мурожаатларни ўрганиш давомида, ҳақиқатан ҳам, фуқароларнинг ҳисобига газ таъминоти корхоналари томонидан асоссиз равишда 2-3 млн. сўм миқдорда қарздорлик ҳисоблангани маълум бўлди, деб ёзмоқда “Истеъмолчи” газетаси.

Хонадонларда ўрганишлар ўтказилганда гувоҳларсиз далолатномалар тузиш, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз энергия таъминотидан узиб қўйиш, шунингдек, ҳисоблагичларни белгиланган муддатларда давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш чоралари кўрилмаётгани ва бунинг оқибатида турли субъектив муаммолар юзага келаётгани аниқланмоқда.

Мисол учун, Чиноз тумани, Эски Тошкент ҚФЙ, “Пахта” қўрғони, Ғафур Ғулом кўчасида истиқомат қилувчи Ф.Темиралиеванинг мурожаати ўрганилганда, истеъмолчининг хонадонидаги газни ҳисобга олиш мосламаси белгиланган муддатда давлат қиёслаш кўригидан ўтган экан. Ҳисоблагич кўрсаткичи бўйича қарздорлиги 1 289 245 сўмни ташкил этганлигига қарамасдан, тумангаз АБТ базасида истеъмолчининг ҳисобига асоссиз равишда 3 027 339 сўм қарздорлик қайд этилган.

Тошкент шаҳар, Сергили 4-мавзе, 2-уйда яшовчи Х.Тўрабоевага тегишли Янгийўл тумани, М.Бобоев ҚФЙ, Хуснулик кўчасидаги хонадонга тумангаз корхонаси томонидан асоссиз равишда 1,4 млн. сўм миқдорда қарздорлик ҳисобланган. Истеъмолчининг бу борадаги мурожаати ўрганилганда, хонадон эгаси томонидан белгиланган муддатларда газ таъминоти корхонасига тегишли маълумотлар берилмагани натижасида тумангаз АБТ базасида унинг ҳисобига асоссиз (1,4 млн. сўм миқдорда) қарздорлик ёзилгани маълум бўлди.

Шу билан бирга, баъзи истеъмолчилар томонидан газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш, ёзма огоҳлантиришга қарамай ҳисоблагични давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш чорасини кўрмаслик, тўловларни белгиланган муддатларда тўламаслик, ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш каби газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Масалан, Қибрай тумани, “Геофизика” қўрғони, Янгиобод ҚФЙ, 57-ҳарбий шаҳарчада яшовчи фуқаронинг мурожаати ўрганилганда унинг хонадонида 1 дона ПГ-4 (газ плита), 1 дона ИП (иситиш печи) ва 1 дона “Титан” газ жиҳози газ тармоғига тўғридан-тўғри улангани ҳолда фойдаланиб келинаётгани, яъни газ ҳисоблагич истеъмолчи томонидан ўзбошимчалик билан ечиб олингани аниқланди.

У. ҒАНИЕВ, (бошқарма бош мутахассиси.)
Ж.ТОШЕВ, (журналист.)
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

expo
Боглиш маколалар