Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тўловларни банк пластик карточкалари орқали қабул қилишни рад этиш мумкин эмас
30-05-2017 10:51 0 1013 Рейтинг1 Чоп этиш

Тўловларни банк пластик карточкалари орқали қабул қилишни рад этиш мумкин эмас

Тўловларни банк пластик карточкалари орқали қабул қилишни рад этиш мумкин эмас

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февральда қабул қилинган “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2777 сонли қарори аҳолига тўловларни амалга оширишда қулайлик яратишга қаратилган.

Ушбу қарорга асосан 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўз фаолиятини аҳолидан тўловларни банк пластик карточкалари орқали қабул қиладиган ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатмасдан амалга оширилиши тақиқланди.

Агар чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан сотилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул ёки пластик карточкалар орқали тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки камайтириш ҳолатларига йўл қўйилса, бу ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишнинг белгиланган тартибини бузиш деб ҳисобланиб, энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жарима қўлланишига сабаб бўлади.

Қарорга мувофиқ, давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларида нақд пул ёки пластик карточкалар орқали тўлов шаклига қараб сунъий равишда нархларни ошириш ёки камайтириш, назорат-касса машиналари, ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш, шунингдек, белгиланган тартибдаги талонлар ва харид чеклари берилиши, нақд пул тушумларини тўлиқ ва ўз вақтида инкассация қилиниши юзасидан ташкил этиладиган текширувлар Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши рухсатномаси асосида ўтказиладиган солиқ текширувлар ҳисобланмаслиги белгилаб қўйилди.

Бундай назорат тадбирларини амалга оширишда биринчи навбатда ҳуқуқбузарлик профилактикасига асосий эътибор қаратилиб, ҳужжатли текшириш ўтказиш қатъиян ман этилади.
rednews.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар