Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ишсизлик нафақаси: кимларга, қачон ва қанча муддатга берилади?
24-05-2017 16:36 2 3929 Рейтинг1 Чоп этиш

Ишсизлик нафақаси: кимларга, қачон ва қанча муддатга берилади?

Ишсизлик нафақаси: кимларга, қачон ва қанча муддатга берилади?

Таҳририятимизга мухлислардан ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисида кўплаб саволлар келмоқда. Кўпчиликни ишсизлик нафақасини олиш тартиби, у кимларга, қай муддатда берилиши қизиқтиради. Шунга эътиборан биз ўқувчиларимиз мурожаатлари ва ўз саволларимиз билан Меҳнат вазирлиги бош мутахассиси Жаҳонгир ТУРўУНБОЕВга мурожаат қилдик.

ҲУҚУҚИЙ АСОС

1998 йил 1 майдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги ¤збекистон Республикаси қонуни аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда бу борадаги давлат органларининг ваколат ва вазифаларини белгилаш мақсадида қабул қилинган. Јонун 35 моддадан иборат бўлиб, унда аҳолини иш билан таъминлашни тартибга солиш масалалари ёритилган ҳамда давлат ташкилотлари, идораларининг аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги вазифа ва ваколатлари аниқ белгилаб берилган.
1998 йил 1 майдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги ¤збекистон Республикаси қонуни аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда бу борадаги давлат органларининг ваколат ва вазифаларини белгилаш мақсадида қабул қилинган. Қонун 35 моддадан иборат бўлиб, унда аҳолини иш билан таъминлашни тартибга солиш масалалари ёритилган ҳамда давлат ташкилотлари, идораларининг аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги вазифа ва ваколатлари аниқ белгилаб берилган.

1. «25 ёшдаман. Негадир омадим чопмаяпти. Ўтган йили педагогика коллежи бошланғич таълим йўналишини тамомладим. Меҳнат вазирлигининг mehnat.uz сайтидаги бўш иш ўринлари базасига кириб, барча бўш иш ўринлари билан танишдим. Бироқ ҳозирча ўзимга мос иш топганим йўқ. Шу боис айни дамда ишсизман. Яқинда ТВ орқали тегишли ташкилотларнинг экспертлари иштирокидаги касб-ҳунар битирувчиларини иш билан таъминлаш мавзуига доир очиқ мулоқотни кўриб қолдим. Унда Меҳнат вазирлиги масъул ходими ишсизлик нафақаси ҳақида қисқача гапириб ўтди. Сизлардан илтимос, ишсизлик нафақаси ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Ишсизлик нафақасини кимлар олиши мумкин?»

— Бу масала сиз яшайдиган туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида ҳал этилади. Бунинг учун сиз ушбу марказга мурожаат қилишингиз зарур. У ердаги ходимлар қандай ҳужжатлар йиҚишингиз кераклигини айтишади. Мурожаатингиз 10 иш куни давомида кўриб чиқилади. Ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиш даврида фаол равишда иш қидириши мумкин. Лекин сиз ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига иш ёки касбга тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилишингиз шарт.
— Иш қидирувчи фуқаролар Бандликка кўмаклашиш маркази ходимига шахсан қуйидаги ҳужжатларни топширади:

• паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ва шахсини тасдиқлайдиган ўзга ҳужжат;
• меҳнат стажини тасдиқлайдиган меҳнат дафтарчаси ёки бошқа ҳужжат (илгари ишламаган бўлса, бундан мустасно);
• маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси ёки тартибда тасдиқланган нусхаси;
• касбининг ёки малакасининг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат, унинг асл нусхаси ёки ўрнатилган тартибда тасдиқланган
кўчирма нусхаси — касбга эга бўлган фуқаролар учун;
• аввалги иш жойидан олинган иш ҳақи ёки бошқа турдаги даромадлар тўғрисида маълумотнома.

3. «Ҳеч қаерда ишламайдиган одам ишсизлик нафақасини олиши мумкинлигини эшитдим. Лекин бу пул фақат 35 ёшгача берилиши мени ҳайрон қолдирди. Нима учун ишсизлик нафақаси айнан 35 ёшгача деб белгиланган?»

— Бу ёшгача бўлган даврда фуқаро ўзининг касбини ўзгартириши, касбга қайта тайёрланиши ёки малака ошириши мумкин. Шунинг учун давлат томонидан ишсиз шахсларга ишсизлик нафақаси тўлаш ёки уларни касбга тайёрлаш пайтида ҳам худди талабалик ва касб борасида малака ошириш даври сингари нафақа тўланиши кўзда тутилган. Ўатто ушбу даврни умумий меҳнат стажига қўшиш мумкин.

4. «Иш сўровчи одам ногирон бўлса-чи?»

— Ногиронлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда тавсия этилган иш тури ва шароитлари тўғрисида ТМЭК (Тиббий меҳнат эксперт комиссияси) хулосасини тақдим қилиши керак. Чунки уларга лаёқатига яраша иш тақсимланади.

5. «Айни дамда соҚлиҚи бироз ёмонлашган одамлар-чи? Улар бирон-бир маълумотнома йиҚишлари шартми?»

— Соғлиғи бўйича меҳнат фаолияти чекланган шахслар даволаш муассасаларидан тегишли тиббий хулосалар ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишлари мумкин.

6. «Яқинда амнистия бўйича озодликка чиқдим. Ишсизлик нафақасини олишим учун қандай ҳужжатлар йиғишим керак?»
— Бундай шахслар озод этилганликлари тўғрисида маълумотномани тақдим қилиши лозим. Агар мурожаат қилувчининг фарзанд¬лари бўлса, уларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг кўчирма нусхалари тақдим қилинади.


7. «Олти ойдан бери ишсизман. Қарамоғимда вафот этган синглимнинг 6 ёшли қизи бор. Ишсизлик нафақасини олишда етим бола тарбиялаётганим ҳам инобатга олинадими?»

— Бундай ҳолатда ижтимоий таъминот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш томонидан қарамоғида болалар борлиги ва уларнинг қонун ҳужжатлари бўйича белгиланган нафақа ҳамда пенсияларни олмасликлари тўғрисида маълумотнома тқдим қилинади.

8. «1 йилдан бери ишсизман. Ишсизлик нафақасига ҳужжат топшириш ҳаракатида юрибман. Бу нафақани қачонгача олиш мумкин?»
— Ишидан маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахс¬ларга ўн икки ойлик давр мобайнида йигирма олти календарь ҳафта ҳамда илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётган шахсларга эса ўн икки ойлик давр мобайнида ўн уч календарь ҳафта тўланади.

9. «Ўтган йили бир неча жойда ўриндошлик бўйича ишлагандим. Ишсизлик нафақасини олиш учун ўша жойларнинг ҳар биридан маълумотнома олиб келишим шарт¬ми?»
— Иш қидираётган фуқаро охирги 12 ой мобайнида ўриндошлик бўйича (бир вақтнинг ўзида) бир нечта жойда ишлаган бўлса, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома (даромад пули таъминоти), рўйхатга олинаётганнинг танловига кўра, битта иш жойидан тақдим қилинади. Агар суд қарори бўйича иш ҳақининг маълум миқдори ушлаб қолинаётган бўлса, бу ҳақда тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш шарт.

БИЛАСИЗМИ?

Бандликка кўмаклашиш маркази талабига биноан, иш қидираётган фуқаро унинг номида фермер (деҳқон)¬лик қилиш учун ер йўқлиги тўғрисида солиқ органларидан маълумотнома тақдим қилиши керак.

• иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида таклиф этилган ишни икки марта рад этганлар;
• айнан шу муддатда узрсиз сабабларга кўра, яшаш ҳудудларига бириктирилган туман меҳнат бўлимига келмаган шахслар;
• ўқув юртларида ўқиётган шахслар;
• ногирон ва пенсионерлар, шунингдек, пенсия қонунчилигига мувофиқ пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар;
• икки ёшгача болалари бор ва уларнинг парвариши билан машҚул, ишламайдиган аёллар;
• ишини ўзгартиришни истайдиганлар, бироқ корхонага ишга олинган шахслар;
• суд қарори билан озодликдан маҳрум қилинмасдан, ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинганлар;
• фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва аъзолари ҳамда тадбиркорлар.

10. «Ишсизлик нафақаси қандай ҳолларда бекор қилинади?»
— Ишга жойлашган, унга таклиф қилинган ишни икки марта рад этган ҳамда пенсия оладиган шахсларга ишсизлик нафақасини тўлаш бекор қилинади. Шунингдек, суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган, ишсизлик нафақасини олиб турган даврда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмай вақтинча ишга жойлашган бўлса ёки ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олаётган бўлса ҳам, ишсизлик нафақаси берилиши бекор қилинади.

Ирода АЗИМОВА тайёрлади.
Шарҳлар

Ёшим 45 да вактинча ишсизман.россия федерациясида ишлаб келардим карантин сабаб ишсизман .аёлим хам ишсиз.бандлик марказидан вактинчалик ишсизлик нафакаси бериладими

Ёшим 45 да россияда ишлаб келардим карантин сабаб ишсизман ишсизлик нафакаси бериладими


Ас салом алейкум ёшим 36 да шу вактгача Россия Федерации да ишлаб келардим хозир карантин сабаб ишсизман турмуш уртогим хам ишсиз 2 нафар фарзандимиз бор фарзандларимизга хам шу вактгача Давлат томонидан нафака олмаганмиз берилмаган ва хозирча хеч каердан даромадимиз йук бизларга Давлат томонидан бирон моддий йордам бериладими амалий йордам оламизми.

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар