Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорларни микрокредитлаш соддалаштирилади
21-03-2017 09:04 1 2710 Рейтинг1 Чоп этиш

Якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорларни микрокредитлаш соддалаштирилади

Якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорларни микрокредитлаш соддалаштирилади

Президент тадбиркорлик субъектларини микрокредитлашни соддалаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламини микрокредитлаш тизимини соддалаштириш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида хабар қилинди. Ҳужжат имтиёзли микрокредитда кенг йўл очиш ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолиятини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини оширишга қаратилган.

Қарорда янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва оилавий тадбиркорлик субъектларига (ОТС) микрокредитлар ажратиш механизмини соддалаштиришни жорий этишни кўзда тутади. Уларга тадбиркорлик фаолияти маҳсулотларини харид қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг (ЭКОИҲ) 20 бараваригача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Қўшимча равишда янги рўйхатга олинган ЯТТ ва ОТСларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кафиллиги асосида қонунчиликда кўзда тутилган тартибда ЭКОИҲнинг 60 баравари миқдорида микрокредитларни ажратиш амалиёти кенгайтирилади.

Марказий банкка бир ой муддатда юқорида кўрсатилган микрокредитларни ажратишнинг соддалаштирилган тартибларини тасдиқлаш тавсия қилинди.

Қатор тадбиркорлик турлари (рўйхат кейинроқ эълон қилинади) билан шуғулланувчи ЯТТ ва ОТС 2021 йил 1 январга қадар юқорида кўрсатилган кредитларни расмийлаштиришда 6 ой муддатда қайд этилган солиқларни тўлашдан озод қилинади. Давлат рўйхатидан ўтгандан 12 ой ичида ёпилган ёки 3 ой ва ундан зиёд муддатга фаолияти тўхтатилган тақдирда, қайд этилган солиқ амалий фаолият олиб борилган бутун давр учун тўланиши шартлиги белгиланди.

Жойлардаги давлат ҳукумат органлари ва мутасадди маҳкамаларга тижорат банклари кредитлари ҳисобидан харид қилинган қора мол, қўй, эчки, қуён, қушлар, балиқлар, асалари уялари, мевали дарахтлар, ток кўчатлари, уруғлар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, хўжалик техникалари, жиҳозлар, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларни ҳеч қандай чекловларсиз етказиб беришни ташкиллаштиришда кўмак кўрсатишни таъминлаш вазифаси топширилди.

Қарорда узоқ ва бориш қийин бўлган туманлар ҳамда ортиқча меҳнат ресурсларига эга туманларда янгидан ташкил этилган ЯТТ ва ОТС учун Имтиёзли кредитлаш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорида кредитлар ажратиш белгиланди.
Газета.uz
Шарҳлар

Ушбу маблагни накд ёким пластик картага тушириб берса максадга мувофик буларди. Сабаби ушбу кредит маблагни пул кучириш йули бн бермокда. Вахоланки маблагни кучирсангиз махсулотни 10, 15% фоиз устамаси ёки бозор шароитидан анчаа киммат холда олинмокда. Уш нарсага ахамият берилса.

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*