Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пластик картадаги қолдиқ суммага фоиз ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди
17-03-2017 22:04 0 2465 Рейтинг1 Чоп этиш

Пластик картадаги қолдиқ суммага фоиз ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

Пластик картадаги қолдиқ суммага фоиз ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда “сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тарифлар режасига айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритди.

Янги тартибга кўра, пластик карточкадаги қолдиқ маблағларни капиталлаштириш тижорат банклари билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Илгари тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларга ҳисобланадиган фоизлар Республика Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси (9%) дан кам бўлмаган миқдорда белгиланган эди.

Қайд этиш лозимки, тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чоралари кўриб борилмоқда. Ҳозирги пайтда жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали қисқа муддатли истеъмол кредитлари беришни (overdraft) йўлга қўйиш бўйича тартиб ишлаб чиқилмоқда.
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*