Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тезкор тадбир давомида ноқонуний қилмишларини фош қилишди
23-02-2017 17:58 0 876 Рейтинг1 Чоп этиш

Тезкор тадбир давомида ноқонуний қилмишларини фош қилишди

Тезкор тадбир давомида ноқонуний қилмишларини фош қилишди

Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металлга эҳтиёж ҳамиша баланд бўлиб келган. Шу сабабли, қора ва рангли металлнинг парчалари ва чиқиндилари ҳам ўз қийматини йўқотмайди. Божхона органлари ўз ваколати доирасида ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда, ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндиларининг республикамиз ҳудудидан ноқонуний олиб ўтилиши ва айланмасининг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Тезкор тадбир давомида ноқонуний қилмишларини фош қилишди

Амалдаги тартибларга мувофиқ рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқланади.
Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳоллари учраб турибди.
Яқинда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро Қ.Хўжаевнинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадонда 4 тоннадан ортиқ рангли металл парчалари ғамлаб қўйилган ҳолда ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди. Уй эгасининг таъкидлашича, ушбу алюминий парчаларини вилоятнинг турли ҳудудларидан уйма-уй юрган ҳолда йиғилган.

Шунингдек, божхоначилар Қарши туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида яна бир фуқаро С.Эргашевнинг ноқонуний қилмишларини фош қилишди. Ўз хонадонида яширин цех фаолиятини йўлга қўйган ушбу шахс турли жойлардан йиғиб келинган алюмин металл парчаларини қўлбола усулда эритиб, турли қолипларга қуйиш йўли билан қозон ва офтобалар ясаб келган.
Тезкор тадбир давомида ноқонуний қилмишларини фош қилишди

Тадбир давомида ушбу хонадонда қўлбола усулда ясалган қиймати 18 млн. сўмдан ортиқ 234 дона ҳар хил сиғимдаги қозонлар, 138 дона қозон қопқоқлари, 13 дона офтобалар, уларни тайёрлашга мўлжалланган 7 дона қолиплар ва унга тегишли материаллар ҳамда 1 тонна 134 кг. алюминий металл чиқиндилари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу шахслар айни шу турдаги қонунбузарлик қилмишларини илгари ҳам содир этиб, маъмурий жавобгарликка тортилишган эди. Кўриниб турибди-ки, ўрганган кўнгил ўртанса қўймас! Ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган ушбу шахслар яна қонун олдида жавоб берадилар.

Қашқадарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳаёт гўзал, яшаш эса завқли

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар