Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ишлаётган пенсионерларга пенсияни тўлиқ тўлаш масаласи кўриб чиқилади
27-01-2017 20:59 2 3631 Рейтинг2 Чоп этиш

Ишлаётган пенсионерларга пенсияни тўлиқ тўлаш масаласи кўриб чиқилади

Ишлаётган пенсионерларга пенсияни тўлиқ тўлаш масаласи кўриб чиқилади

Ҳозирда амалдаги қонунчиликка кўра, ишлаётган пенсионерлар уларга ҳисобланган пенсиянинг 50%ини оладилар

Жорий йилда Ўзбекистон ҳукумати ишлаётган пенсионерларга пенсияларини тўлиқ ҳажмда тўлаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда NUZ.UZ мухбирига Ҳаракатлар стратегияси муҳокама қилинаётган медиа-ҳафталик доирасида молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.

"Ҳозирда бу меъёр "Нуроний" жамғармаси ходимларига қўлланмоқда. Бугунги кунда мазкур масала долзарб бўлиб, мазкур йўналишда иш олиб бормоқдамиз. Биз ишлаётган пенсионерлар пенсиясини тўлиқ ҳажмда олишига имкон берувчи тегишли таклифни тайёрлаймиз", — деди Мубин Мирзаев.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, ишлаётган пенсионерлар уларга ҳисобланган пенсиянинг 50%ини оладилар.
sputniknews-uz.com
Шарҳлар

Мен 20 йилдан ортик укитувчилик килганман, халол мехнатим б-н, оилада якка бокувчи эдим, хозир нафакадаман
, 3нафар фарзандимни хавас киларли инсоний фазилатлар б-н тарбияладим, шу катори миллионлаб укувчиларни, Кизим Раджабова Ситора 1984 й тугилган, 6 ешидан кандли диабетнинг огир тури б-н огринган, Диабет асоратлари уз таъсирини утказиб келяпти, Жуда куп харажатли дори дармонлар доим керак,Хозир Тошкент , М Улугбек туманидаги эндикринология институтида ГЕМОДИАЛИЗ оляпти, Якинда кузини операция килдик, . \ Диализ Фильтри етарли эмаслиги учун уз хисобимдан сотиб оляпман,
Мен онаман Кизимнинг кассаллиги ва уни тукис хает б-н таъминлай олмаетганим мен учун кайгули, Соглиги у-н жон -жахдим билан курашаман, Халол инсонлар ва гурурли булганимиз учун оддий машинага хам эга эмасмиз,Кизимни таксида Диализга ва даволанишга олиб бораман, Уз машинамиз булишини хохлаганимиз бу армон булиб колган, Нафака пулим етмаяпти, Балки ишлай олсам ва нафака пулимни тулик олсам яхширок булар, жуда яхши мавзуни таклиф килгансиз, Яна бир илтимосли таклифим- болаликдан ногирон 30 ешдан ошган ногиронланинг нафакаси га хам эътибор берилса, Хурмат б-н Бухоро шахар фукароси Хамедова ГС


Одатда пенсионер нафакага чиққандан сўнг баъзилари кам ёки ўртача хак туланадиган ишларда қолиб, ишлашни давом эттиради. Амалдаги қонунлар бўйича пенсиясининг 50% кесиб қолинади. Бу ҳар доим ҳам фойдали бўлавермайди. Шунинг учун айрим соғ бўлган пенсионерлар ҳам ишлашни давом эттириш мақсадида 2-гурух ногиронлигига эга булиш учун баъзан касаллиги тўғрисида сохта касаллик варақалари тақдим этиб комиссиялардан ўтиб келмоқдалар. Натижада ишлаган такдирда ҳам даромад солигидан қочишга шароит яратиб берилмокда.
Ишлаётган пенсионерлар пенсиясидан 50% ушлаб қолмасдан пенсия микдорини иш хакига қушиб даромад солиги ушланса ёки иш хакидан юкори ставка, яъни 23% ли даромад солиги ушлаб колинса хам давлатга хам пенсионерга фойдалирок булар эди. Сохта "ногирон"лар эса камаяр эди.

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*