Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари дирасида бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди
01-01-2017 21:48 0 936 Рейтинг1 Чоп этиш

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари дирасида бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари дирасида бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 декабрь куни “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Ҳужжатда дастлаб Жиноят кодексининг кўплаб моддаларига ўзгартиришлар киритилиши белгиланган жумладан:

45-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмаслиги, бунда одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно эканлиги кўзда тутилган;

180-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади;

190-моддасига кўра, ўша ҳаракат а) жуда кўп миқдорда, б) хавфли рецидивист томонидан, в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Шунингдек, Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, Жиноят-процессуал кодексининг бир қатор моддаларига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, 187(1)-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни тафтиш қилиш иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни текширилаётган субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда таққослаб кўриш йўли билан олиш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади. Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг махсус билимларга эга эканлиги тафтишни тайинлашдан озод этмайди.

Тадбиркорлик субъектини тафтиш қилиш фақат унинг қонун ҳужжатларини бузганлиги фактлари бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида амалга оширилади. Бунда тафтишга тадбиркорлик субъектининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин.

Жиноят иши қўзғатилгунига қадар тафтишни тайинлашга фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.

187(3)-моддасига киритилган ўзгартириш бўйича, тафтиш ўтказиш учун тайинланадиган шахслар сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг, давлат солиқ хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва ҳудудий молия органларининг мутахассислари иштирок этиши мумкин.

Зарур бўлган ҳолларда, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига кўра бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимлари ҳам тафтиш ўтказиш учун жалб этилиши мумкин.

Янги Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Солиқ кодекси, Бюджет кодексига ва “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилди.
Қонуннинг 1 январдан кучга кириши белгиланган.
Қуйидаги ҳаволада Қонуннинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар