Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Рухсат берувчи жараёнларни қисқартириш таклиф этилмоқда
31-12-2016 08:06 0 681 Рейтинг1 Чоп этиш

Рухсат берувчи жараёнларни қисқартириш таклиф этилмоқда

Рухсат берувчи жараёнларни қисқартириш таклиф этилмоқда

Лицензия ва рухсат берувчи жараёнларни қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳукуматнинг лицензия ва рухсат берувчи жараёнларни қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳасини эълон қилди. Ҳужжат Президентнинг 5 октябрдаги тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳасида 2017 йил 1 апрелдан лицензияланувчи фаолият турлари ва тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат берувчи жараёнларни бирлаштириш йўли билан бекор қилинувчи жараёнлар рўйхати, шунингдек, 1 июлдан лицензиялар ва рухсат берувчи характерга эга ҳужжатларни расмийлаштириш муддати қисқарадиган фаолият турлари рўйхати таклиф этилмоқда.

1 июлдан бошлаб алоҳида фаолият турларини лицензиялаш бўйича вазифаларни Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди давлат органларига ўтказиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, агарда лицензияловчи орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензияни бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда мурожаат этувчи лицензияловчи органни ёзма огоҳлантирган ҳолда лицензия олишни мақсад қилган фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2017 йил 11 январга қадар давом этади.
Фото: Муқимжон Қодиров / ЎзА
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар