Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фарғонада ногирон аёлдан пора олган ҳокимлик расмийси маҳкамага тортилди
15-12-2016 22:21 0 895 Рейтинг1 Чоп этиш

Фарғонада ногирон аёлдан пора олган ҳокимлик расмийси маҳкамага тортилди

Фарғонада ногирон аёлдан пора олган ҳокимлик расмийси маҳкамага тортилди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳри ҳокимлиги ҳуқуқшуноси порахўрликда айбланиб маҳкамага тортилди.

“Ҳуқуқ” нашри билдиришича, икки набираси билан ижарада яшовчи шу туманлик ногирон аёл ҳокимлик ҳуқуқшуносига ўзи истиқомат қилаётган уйни номига расмийлаштириб беришни сўраб мурожаат қилган.

Исми ошкор этилмаган ҳокимлик расмийси уй ордерини расмийлаштириб бериш эвазига ногирон аёлдан дастлаб 500 минг сўм олган, сўнг яна 1,5 миллион сўм пора талаб қилган.

Қайд этилишича, у талаб қилинган порани олаётгандан ушланган. Суд ҳукмига кўра, порахўр ҳуқуқшуносга жарима ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
1news.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар