Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Прокуратура бош вазир виртуал қабулхонасига йўлланган мурожаатларни кўриб чиқишда қонун бузарликларни фош қилди
06-12-2016 10:57 1 2253 Рейтинг1 Чоп этиш

Прокуратура бош вазир виртуал қабулхонасига йўлланган мурожаатларни кўриб чиқишда қонун бузарликларни фош қилди

Прокуратура бош вазир виртуал  қабулхонасига йўлланган мурожаатларни кўриб чиқишда қонун бузарликларни фош қилди


Самарқанд вилоят прокуратураси Ўзбекистон Бош вазири виртуал қабулхонасига йўлланган мурожаатларни кўриб чиқишда маҳаллий бошқарув идоралари томонидан қонун бузилишига йўл қўйилаётганини аниқлади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” нашри.

Хусусан, “Марказтаъминот” унитар корхонаси 90 та, Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси 51 та, Меҳнат бош бошқармаси 8 та ҳолатда мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузарликка йўл қўйган. Масалан, Самарқанд шаҳридан фуқаро Б. Ибадов ўзи яшаётган маҳаллада табиий газ босими пастлиги юзасидан “Марказтаъминот” унитар корхонасига арз қилган. Мазкур мурожаат бўйича аризачига “Самарқандшаҳаргаз” филиалига тегишли топшириқлар берилгани ҳақида юзаки жавоб хати йўлланган, холос.

Самарқанд вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Облақул Азимовга кўра, Бош вазир виртуал қабулхонасига йўлланган мурожаатлар бўйича 149 ҳолатда қонун бузилишига йўл қўйилган ва бу борада прокуратура назорати давом эттирилмоқда.
1news.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар