Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тўрткўлдаги тўйхоналарда лицензиясиз фаолият кўрсатган бир неча қўшиқчи, раққосалар жаримага тортилди
01-12-2016 10:30 0 1038 Рейтинг1 Чоп этиш

Тўрткўлдаги тўйхоналарда лицензиясиз фаолият кўрсатган бир неча қўшиқчи, раққосалар жаримага тортилди

Тўрткўлдаги тўйхоналарда лицензиясиз фаолият кўрсатган бир неча қўшиқчи, раққосалар жаримага тортилди


Тўрткўл туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан рейд-текширишлари ўтказилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз 9 та фуқаро қўшиқчилик, сухандонлик ва раққосалик қилиб, аҳолига ноқонуний пуллик хизмат кўрсатиб келганлиги аниқланди.

Жумладан, ушбу туманда яшовчи Н.Рузимова ‚«Орзу‚» тўйхонасида раққосалик қилиб, М.Балтабаев эса тумандаги ‚«Зухра юлдузи‚» тўйхонасида қўшиқ куйлаб, Б.Усманова ‚«Юлдош ота‚» тўйхонасида раққосалик қилиб келгани аниқланди.

Уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди ва тўпланган ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддаси билан судга юборилиб, суд томонидан маъмурий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.

Шу ўринда бу каби фаолият билан шуғулланиб келаётганлар ва шуғулланиш истаги борларга 2015 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ‚«Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‚»ги 354 сонли қарори қабул қилинганини таъкидлаб ўтиш ўринли.

Қарорга мувофиқ, концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Талабгорнинг аризасига кўра, лицензия 5 йилдан кам муддатга, бироқ камида 1 йилга берилиши мумкин. Унинг амал қилиш муддати лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Лицензия фақат ижрочиларга - жисмоний шахсларга ва ижодий жамоаларга - юридик шахсларга берилади. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

expo
Боглиш маколалар