Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунига ўзгартишлар киритилди
14-07-2016 14:27 0 699 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунига ўзгартишлар киритилди

Ўзбекистон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунига ўзгартишлар киритилди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунига ўзгартишлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини муҳокама этишди. У, бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан муҳокамага киритилган.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг долзарблиги шундаки, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида мавжуд норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар матнларидан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан ижрочилар ва аҳолининг тезкор ҳамда кенг фойдаланишини таъминлашга қаратилгандир.

Лойиҳанинг қабул қилиниши ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини фуқароларга ўз вақтида ва тўлиқ етказиш учун қўшимча шарт-шароит яратади, бу эса аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада яхшилашга хизмат қилади.

Ўзини парламентдаги муҳолифат деб эълон қилган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси мажлис давомида ўз ваколати доирасида мазкур қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритди. Муҳолифат аъзолари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш масалаларини аниқлаштиришга, шунингдек қонуннинг кучга киришига тааллуқли айрим тузатишлар киритишни таклиф этдилар.

Ушбу қонун лойиҳаси кўриб чиқилганидан сўнг, иккала қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш ўтказилган ва депутатларнинг кўпчилиги дастлабки киритилган қонун лойиҳаси учун овоз беришган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди

Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”

Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган алломалардан бири

Хориждаги ватандошларимизни ҳайратига солган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди, АҚШдаги ифторлик - тарғибот тадбирлари ҳақида

expo
Боглиш маколалар