Главная > ҲОДИСА > «Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт



«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Шу йил 6 ноябрь куни Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Ишқобод” чегара заставасига 20 нафар ИШИД жангарилари ҳужум қилган. Унинг натижасида 15 жангари ҳалок бўлган ва 5 нафари қўлга олинган. Тожикистон томондан эса 6 нафар шахс вафот этган. Бу хақида Спутник сайтига таяниб everyday.uz нашри ёзмоқда.

Марказий Осиё ва Хитойни ўрганиш маркази жамоат ташкилоти директори Худоберди Холиқназарнинг айтишича уларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган. Шунингдек, эксперт жангарилар айнан Тошкентда ШҲТ минтақавий аксилтеррорчилик тузилмаси йиғилиши арафасида ўз ҳужумларини амалга оширганини таъкидлади.

Унинг қўшимча қилишича, террорчилар сўроқ пайтида ИШИД етакчисиниг янги раҳбарига қилган қасамёдини устидан чиқиш учун ҳам бу ишни қилган.
Вернуться назад