Главная > ҲОДИСА > Банкоматни портлатмоқчи эди, ўзиям портлаб кетди

Банкоматни портлатмоқчи эди, ўзиям портлаб кетди



Банкоматни портлатмоқчи эди, ўзиям портлаб кетди

Бугун, 8 октябрь куни Россиянинг Череповец шаҳрида кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида Сбербанк банкомати портлаб кетди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда деб ёзади қалампир.уз

Воқеа жойида тезкор-қидирув хизмати ходимлари одамнинг жасадини топди, у банкоматни портлатмоқчи бўлганида вафот этган.

Маълум бўлишича, бугун соат 05:00 атрофида банкоматни портлатишга уринган киши 1982 йилда Петрозаводскда туғилган.

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Вологда вилояти бўйича Бош бошқармаси берган маълумотга кўра, воқеадан кейин ёнғин бўлмаган, уйда яшовчи аҳоли жабрланмаган ва уларни эвакуация қилиш талаб қилинмаган.

Банкомат ёнида жойлашган биринчи қаватлардаги дўконлар шикастланмаган.

Сбербанк офисида маблағ ўғирланмаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Банк офиси тикланиш ишлари учун вақтинча ёпилган.


Вернуться назад