Главная > ҲОДИСА > Новосибирскда қурилаётган бино девори ишчилар устига қулаб тушди

Новосибирскда қурилаётган бино девори ишчилар устига қулаб тушди


Новосибирскда қурилаётган бино девори ишчилар устига қулаб тушди

Ҳозирда қурилишда ишлаган 11 нафар ишчининг тақдири номаълум.

Россиянинг Новосибирск шаҳрида қурилаётган бино девори қулаб тушди, вайроналар остида 10 дан зиёд киши бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди деб ёзмоқда спутник.уз

“Жабрланганлардан бири тирик ҳолда чиқариб олинди ва шифокорларга топширилди”, - дея маълум қилган агентликка Россия ФВВ матбуот хизмати.

Аниқлик киритилишича, ҳозирда яна 11 нафар ишчи қидирилмоқда.

Ҳодиса Ударная кўчасида содир бўлган.

Ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда ва ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.
Вернуться назад