Главная > ҲОДИСА > Ўзбекистон фуқароси Чехиядаги сиҳатгоҳда вафот этди

Ўзбекистон фуқароси Чехиядаги сиҳатгоҳда вафот этди


Ўзбекистон фуқароси Карлови Варидаги (Чехия) сиҳатгоҳлардан бирида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинди.

Ўзбекистон фуқароси Чехиядаги сиҳатгоҳда вафот этди

Айни вақтда Ўзбекистоннинг Берлиндаги консуллик бўлими, марҳумнинг яқинлари ва Прагадаги ўзбек диаспораси вакиллари Н.Ж.нинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.

Ташқи ишлар вазирлигида марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилган.

Шунингдек, Германия, Швеция, Швейцария ва Чехияда бўлган ўзбекистонликларга зарурат туғилганда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари бўйича мурожааат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган: +49 30 39 40 98 55 ва +49 30 39 40 98 30.


Вернуться назад