Главная > ҲОДИСА > Россияда Ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизини зўрлашди

Россияда Ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизини зўрлашди


Россияда Ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизини зўрлашди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида икки номаълум шахс ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган 12 ёшли қизини зўрлашган деб хабар бермоқда qalampir.uz

Даҳшатли воқеа юзасидан 18 май куни Ўзбекистоннинг 33 ёшли фуқароси бўлган аёл интернет орқали “Ватандош” ўзбеклар минтақавий ташкилоти раҳбари Усмон Баратовга мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 5 майдан 9 майгача бўлган вақт оралиғида Дачний проспект-24 манзилидаги уйда жойлашган квартирада икки нафар номаълум шахс уни ва 12 ёшли қизини зўрлашган. Шу билан бирга, улар кўрсатилган квартирада куч билан ушлаб турилган.

Тергов қўмитаси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси (зўрлаш) ва 127-моддаси 2-қисмининг “д” ва “ж” бандлари бўйича (икки ёки ундан ортиқ шахсни, шу жумладан вояга етмаган шахсни ноқонуний равишда куч билан ушлаб туриш) жиноят иши қўзғатди.

Бу жиноятни содир этишда гумон қилиниб Тожикистоннинг 47 ёшли фуқароси қўлга олинган. Унинг ҳеч қаерда ишламаслиги маълум бўлган. Шунингдек, у Петербургда миграция рўйхатида қайд этилмаган.

Айтилишича, ўзбекистонлик аёл ва унинг қизи ҳам миграция рўйхатида қайд этилмаган бўлган.

Умар Мурод
Вернуться назад