Главная > ҲОДИСА > Покистонда беш юлдузли меҳмонхонада портлаш содир бўлди

Покистонда беш юлдузли меҳмонхонада портлаш содир бўлди



Покистонда беш юлдузли меҳмонхонада портлаш содир бўлди

Аввалроқ, бир неча қуролланган кишилар Покистоннинг Гвадар шаҳридаги Pearl Continental 5-юлдузли меҳмонхонасига бостириб киргани ҳақида хабар берган эдик.

Уч нафар қуролланган жангарининг меҳмонхонага бостириб кириши оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда якшанба куни хабар берилган.

Манбага кўра, ҳужум оқибатида меҳмонхонанинг 3 нафар ходими, меҳмонхона қўриқчиси ва бир нафар ҳарбий зобит ҳалок бўлган. Бундан аввалроқ тарқалган хабарда ҳужум сабаб меҳмонхона қўриқчиси ҳалок бўлганлиги айтилган эди.

Таъкидланишича, барча меҳмонлар эвакуация қилинган. Шундан сўнг хавфсизлик кучлари бинода тозалаш ишларини олиб борган. Натижада уч нафар жангари йўқ қилинган.

Покистон бош вазири Имрон Хон ушбу ҳужумни “ Покистоннинг фаровонлиги ва иқтисодий лойиҳаларини бузишга уриниш” дея баҳолаган.
Вернуться назад