Главная > ҲОДИСА > Рақамларга этибор... ЙҲХ бошқармаси 1- ноябр навбатдаги рейдларда биргина газ ускунасидаги 47 та қоидабузарликлар

Рақамларга этибор... ЙҲХ бошқармаси 1- ноябр навбатдаги рейдларда биргина газ ускунасидаги 47 та қоидабузарликлар


Рақамларга этибор... ЙҲХ бошқармаси 1- ноябр  навбатдаги рейдларда биргина газ ускунасидаги 47 та қоидабузарликлар

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни навбатдаги рейдлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш хақида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган.

Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим, бўлинмалари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қолаверса фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий-ташкилий, профилактик тадбирлар ҳамда рейдлар амалга оширилиб, рейдлар давомида жами 47 та турли кўринишдаги қоидабузарликлар, хусусан 10 та ҳолатда газ баллонининг навбатдаги синовдан ўтказиш муддати ўтиб кетганлиги, 25 та ҳолатда газда ишлаш учун қайта жиҳозланганлиги тўғрисидаги тегишли хужжатлар ҳайдовчиларнинг ёнида мавжуд бўлмаганлиги, 12 та ҳолатда ўзбошимчалик билан газ баллонини ўрнатиб олганликлари аниқланиб, ҳайдовчиларга нисбатан тегишли хужжатлар расмийлаштирилди ҳамда транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.

Мисол учун, тадбирлар давомида ҳайдовчи У.Р. бошқарувидаги “Лада” русумли, транспорт воситаси тўхтатиб текширилганда, транспорт воситасига тегишли хужжатлари бўлмаган газ баллонини ўзбошимчалик билан ўрнатиб олганлиги, ҳайдовчи И.Х. бошқарувидаги “Ваз-21013” русумли транспорт воситаси тўхтатиб текширилганда газ баллонини навбатдаги синовдан ўтказиш муддати март ойида тугаганлиги ҳайдовчиларимизнинг хавфсизлик масалаларига нечоғлик бепарво эканликларини кузатаяпмиз.

Ўтказилган рейдлар давомида, ҳайдовчилар тили билан айтганда “эътиборсизлик қилипман” жумласининг замирида инсон ҳаёти ва саломатлиги турганлиги барчамизни ҳушёрликка чақириши лозим. Ўз ўрнида, ушбу транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан газ ёқилғисини қуйиш учун келган вақтида масъул ходмилар томонидан тегишли тартибда хужжатлари назорат кўригидан ўтказилиши, хужжатларида камчиликлари мавжуд бўлган ёки талабга жавоб бермайдиган газ баллонларига газ ёқилғиси қуйишни чеклаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир.

Зеро, фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлашга барчамиз бирдек масъулмиз ва вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим, бўлинмалари томонидан бу борада олиб борилатёган рейдлар давом эттирилмоқда.
Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ахборот хизмати

Вернуться назад