Главная > ҲОДИСА > Хўп командир, хужжатларим ёнимда бўлмаса, ўзимни махалламда юрипманку

Хўп командир, хужжатларим ёнимда бўлмаса, ўзимни махалламда юрипманку


Хўп командир, хужжатларим ёнимда бўлмаса, ўзимни махалламда юрипманку

Тошкент вилояти ИИБ ЙХХ бошқармаси томонидан вилоят худудида йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш, харакат хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор профилактик рейд тадбирларини амалга ошириб келинмоқда. Лекин, олиб борилаётган профилактик чора-тадбирларга қарамасдан, айрим хайдовчилар томонидан транспорт воситасини маст холда ёки тегишли хужжатларсиз бошқариш холатлари учрамоқда.
Хўп командир, хужжатларим ёнимда бўлмаса, ўзимни махалламда юрипманку

Ўз навбатида, йул-транспорт ходисаларини барвақт олдини олиш мақсадида вилоят худудида махсус рейд тадбирлари ўтказилиши режалаштирилди. Жумладан, жорий йилнинг 26 июль куни Чиноз тумани ва Янгийул шаҳрида ўтказилган тадбирлар давомида жами 138 нафар хайдовчилар транспорт воситаларини тегишли хужжатларсиз бошқарган ва 6 нафар маст хайдовчилар маст холда транспорт воситаларини бошқарганликлари аниқланиб, транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди..
Хўп командир, хужжатларим ёнимда бўлмаса, ўзимни махалламда юрипманку

Рейдлар давомида ЙХХ ходимларига хайдовчилар томонидан билдирилаётган фикрлар, ҳар бир инсонни уйлантиради.
Мисол учун, «Командир мен қоида бузмадим, фақат хужжатларим ёнимда эмас», «Хўп командир, хужжатларим ёнимда бўлмаса, ўзимни махалламда юрипманку» ёки «Командир кўчада ҳам юриб бўлмай қолдида» каби бир неча фикрлар билдирилмоқда.
Бунаканги профилактик рейд тадбири давом этмокда…
Тошкент вилояти ИИБ ЙХХБ Матбуот хизмати

Вернуться назад