Главная > ҲОДИСА > Жарима майдончасида сақланаётган 45 та автомобиль ёниб кетди

Жарима майдончасида сақланаётган 45 та автомобиль ёниб кетди



Жарима майдончасида сақланаётган 45 та автомобиль ёниб кетди

Фото: Liter.kz

Тилсиз ёв икки соат мобайнида 76 ўт ўчирувчи ва 17 та ихтисослаштирилган техника ёрдамида бартараф этилди.

Куни кеча Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги автомобилларга мўлжалланган жарима майдончасида кучли ёнғин содир бўлиши оқибатида 45 та транспорт воситаси ёниб кетган. Бундан ташқари унинг яқинида жойлашган мебель цехи ҳам зарарланган.

Бу ҳақда Tengrinews.kz манбасига таяниб Халқ сўзи ёзмоқда. Фавқулодда вазиятлар идорасининг маълум қилишича, аввалига КамАЗ русумидаги машина ёниб, ундаги олов бошқа автомобилларга, сўнгра мебель цехи томига ўтган.

Бироқ ўтган вақт ичида утилизацияга мўлжалланган 35 та ва ҳайдовчилари жаримага тортилган 10 та автомобиль ёниб бўлган эди.

Ёнғин майдони 294 квадрат метрни ташкил қилди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Вернуться назад