Главная > ҲОДИСА > Видео: Нонда ҳам, калишда ҳам, чак-чакда ҳам сигарет... Ўзбекистонликлар яна шарманда қилди

Видео: Нонда ҳам, калишда ҳам, чак-чакда ҳам сигарет... Ўзбекистонликлар яна шарманда қилди



Кўп миқдордаги тамаки маҳсулотлари божхона ходимлари томонидан олиб қолинган.

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк номли халқаро аэропортда Ўзбекистон фуқаролари яна ўзбеклар номиға доғ туширди.

Гап шундаки, ўзбекистонликлар мамлакат ҳудудига жомадонида 5 минг қути сигаретни олиб киришга уринганда, Отатурк аэропорти божхона ходимлари томонидан қўлга олинди.

Туркия оммавий ахборот воситалари тарқатган видеохабардан маълумки, ўзбекистонликлар ўзи билан “Kent”, “Pall Mall” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларини олиб киришган.

Сигаретлар нон, чак-чак ширинлиги, калиш орасига яширилган. Кўп миқдордаги тамаки маҳсулотлари божхона ходимлари томонидан олиб қолинган.
Вернуться назад